ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири 100 фоиз ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари турларини айтиб ўтди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев 2025 йилга бориб ишлаб чиқариш ҳажми 100 фоизга етказиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари турларини номлади, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Импорт ўрнини босиш бўйича чора-тадбирларга келсак, ички бозорда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг маҳаллий ишлаб чиқарилиши 80 фоиз ва ундан кўпни ташкил этади»,- деди вазир бугун Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини сақлаб қолиш ва ошириш муҳимлигини ҳисобга олиб, Қозоғистон Республикасининг 2021-2025 йилларда агросаноат комплексини ривожлантириш миллий лойиҳаси доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш камида 80 фоизга, парранда гўшти – 100, колбаса – 100 , пишлоқ ва творог – 100, олма – 100, балиқ – 100, шакарни 80 фоизга ошириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошланди.

«Давлат раҳбарининг барча топшириқлари асосида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги уларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш бўйича зарур чораларни кўради, – деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар