ҚР ижтимоий-иқтисодий ривожланиши: Бош Вазир ишни кучайтиришга кўрсатма берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда олти ой давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини Давлат раҳбари даражасида кўриб чиқиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон иқтисодиёти ижобий ўсишни намойиш этмоқда. Беш ой давомида ўсиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 фоизни ташкил этди. Иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари ишлаб чиқариш саноатида - 7,2%, машинасозлик - 21,1%, шу жумладан автомобилсозлик - 26,4% ва бошқа транспорт воситаларини ишлаб чиқариш, шу жумладан локомотивлар ва вагонлар - 54,9% ўсиш кузатилмоқда. Қайта ишлаш соҳасидаги юқори динамикани кимё саноати 9,8%, енгил саноат 5,5%, металлургия 2,7%, фармацевтика 25,7% ва нефтни қайта ишлаш 3,4% каби соҳалар кўрсатди», - деди Бош вазир Ҳукумат йиғилиши пайтида.

Асқар Мамин қурилиш соҳасида юқори ўсиш суръатлари 11,3 фоизга ва уй-жойларни фойдаланишга топшириш 12,5 фоизга ёки 4,6 миллион квадрат метрга эришилганлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигида барқарор ўсиш суръати 3,1 фоизни ташкил этади. Асосий капиталга инвестицияларнинг ўсиши кончиликни ҳисобга олмаганда 25,5% ни ташкил этди.

«Иккинчи ой кетма-кет хизмат кўрсатиш соҳасида ижобий ўсиш суръатлари кузатилмоқда: савдо ва алоқа соҳасида. Январ-май ойлари натижаларига кўра барча 7 асосий макро кўрсаткичлар Манғистау вилояти ва Чимкентда ўсишни кўрсатмоқда. Олти асосий кўрсаткич етти ҳудудда ўсишни кўрсатмоқда. Булар Ақмола, Ақтўбе, Алмати, Жамбил, Қарағанди, Павлодар ва Туркистон вилоятлари. Бешта кўрсаткич бўйича етти ҳудудда ижобий динамика кузатилмоқда. Булар Атирау, Шарқий Қозоғистон, Қостанай, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султан, Алмати шаҳарларидир. Энг паст кўрсаткичлар Ғарбий Қозоғистон вилоятида», - дея таъкидлади Бош вазир.

Асқар Мамин давлат идоралари ва ҳокимият вакилларига бир қатор кўрсатмалар берди.


Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар