ҚР Индустрия вазирлиги МИЗ иштирокчиларига ер участкаси сотиб олиш имкониятини беришни таклиф қилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Марат Қарабаев махсус иқтисодий зоналарда(МИЗ) устувор фаолият турларини кенгайтириш бўйича Республика бюджет комиссиясидан ўтиш механизмини қисқартиришни сўради, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Бизга тўсқинлик қилаётган энг катта нарса - устувор фаолият турларини кенгайтириш муддати. Биз республика буджет комиссиясидан ўтишнинг қисқартирилган механизми бўлишини истардик, чунки лойиҳаларнинг кейинги амалга оширилиши бунга боғлиқ. Тадбиркор ер участкасини олиб, МИЗ иштирокчисига айланмагунча, лойиҳани кўпинча узоқ кутишга тўғри келади», — деди Марат Қарабаев Сенатдаги давра суҳбатида.

Шунингдек, у МИЗ иштирокчиларининг самарали фаолиятини рағбатлантириш, яъни МИЗ иштирокчиларига ер сотиб олиш имкониятини бериш бўйича ўз таклифини билдирди.

«Агар тадбиркор заводни тўлиқ қуриб, ишга туширса ва лойиҳа қувватининг 70 фоизига етказса, ер участкасини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қиламиз. Буни Президент Администрацияси ва Адлия вазирлиги билан бир неча бор муҳокама қилдик ва инфратузилма харажатларини гектарларга бўлсин, дедик. Қанча гектарга эга бўлса, шу харажатдан қоплайди», - деди вазир ўринбосари.

«Яъни, кадастр қийматидан ташқари, давлатнинг инфратузилма объектларини қуриш учун сарфланган харажатларини қоплайди», – деди М.Қарабаев.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар