ҚР Индустрия вазири уй-жой нархларини прогноз қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Aтамқулов «Хабар» телеканали «Миллий манфаат» дастурида уй-жой нархларининг ўзгаришини прогноз қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Янги квадрат метрлар ҳозирги талабни қондиради ва нархлар барқарорлашади, деб башорат ўйлайман», — деди Бейбит Aтамқулов.

Вазир нега қурилиш соҳасида ишчи кучи етишмаслигини ҳам тушунтирди.

«Кранчилар ва пайвандчилар етишмайди. Ишлаётган ёшлар, меҳнатга лаёқатлилар кўп бўлишига қарамай, қурилиш соҳасида бўш иш ўринлари мавжуд. Буни парадокс деб аташ мумкин. Ҳозирда Таълим ва фан вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Қурилиш саноати уюшмалари билан биргаликда бозорда талабга эга бўлган ишчи касблар рўйхатини ишлаб чиқдик», - деди у.

Шунингдек, замонавий талаблар муҳандислик мутахассисликларини янада жозибадор қилишини эслатди.

«Бугунги кунда айрим ишчи касбларда иш ҳақи юқори. Шунга қарамай, мутахассисни топиш қийин. Демак, келажакда муҳандислик мутахассисликларига борадиган ёшлар авлоди ўсиб бормоқда. Университет битирувчилари оддий ишчи бўлиб ишлаётган ҳудудлар аллақачон мавжуд», - деди Бейбит Aтамқулов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар