ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари тайинланди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарори билан Иран Шарханўғли Шархан ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Kazinform Бош вазир матбуот хизматига таяниб.

Иран Шархан 1987 йил 18 сентябрда Ақтўбе вилояти, Алға шаҳрида туғилган.

2009 йилда Л.Гумилев номидаги Евроосиё миллий университетини, 2012 йилда Қозоғистон иқтисодиёт, молия ва халқаро савдо университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ақтўбе шаҳри «Иран» МЧЖда маркетинг бўйича бош мутахассис сифатида бошлаган.

Вазирликдаги иш фаолиятини 2015 йилда Қозоғистон Республикаси Инвестициялар ва тараққиёт вазирлигининг Астана шаҳридаги Маъмурий иш департаменти директори ўринбосари лавозимида бошлаган.

2021 йил сентябрдан ҳозирги кунгача ҚР ИИРВда департамент директори лавозимида ишлаб келган.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар