ҚР Иқтисодиёт вазири озиқ-овқат нархини пасайтириш чораларини таклиф қилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Йил бошидан буён мамлакатда қишлоқ хўжалигининг умумий маҳсулоти 2,1 фоизга ошди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу соҳада ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши 16 та ҳудудда қайд этилган. Хусусан, энг юқори ўсиш Манғистау, Шимолий Қозоғистон ва Жамбил вилоятларида кузатилмоқда.

«7 та иқтисодий кўрсаткич бўйича вилоятлар ўртасидаги умумий ҳолат қуйидагича: 3 та ҳудудда – Чимкент шаҳри, Қарағанди ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида барча кўрсаткичлар бўйича ижобий ўсиш кузатилмоқда. 6 кўрсаткич бўйича 8 та ҳудудда ўсиш кузатилмоқда, улар Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари, Алмати, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон, Павлодар, Ақмола ва Ақтўбе вилоятларидир», - деди А. Қуантиров Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида.

Шу билан бирга, вазир марказий ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига қуйидаги чора-тадбирларга эътибор қаратишни тавсия қилди.

«Озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ҳаддан ташқари ошишига йўл қўймаслик бўйича тизимли ишларни олиб бориш зарур. Товар бўлмаган сектор инвесторлари учун барча зарур устуворликларни берган ҳолда инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс ёндашувни қўллаш зарур. Мавжуд ресурслар ва воситалардан унумли фойдаланган ҳолда ҳосилни ўз вақтида йиғиб олишни таъминлаш зарур. Янги савдо бозорларини излаш, Қозоғистон экспортини узлуксиз етказиб беришни қўллаб-қувватлаш, бизнес билан юқори сифатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситалари билан таъминлаш зарур. Ушбу чора-тадбирларнинг тўлиқ амалга оширилиши мамлакат иқтисодиётининг ўсишини жадаллаштириш имконини беради», — деди Алибек Қуантиров.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар