ҚР ИИВ паспортга нима учун чип ёпиштирилганини тушунтирди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон миграция хизмати паспортдаги чипнинг мақсадини тушунтирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Миграция хизмати Қозоғистон паспортидаги чипга изоҳ берди. Бунга Instagramда тарқалган видео сабаб бўлган. Видеода айтилишича, паспортдаги чип фуқароларнинг ҳаракатланишини кузатиш учун мўлжалланган», — деди ИИВ матбуот котиби Шуғила Турлибек.

Вазирлик маълумотларига кўра, дунёнинг кўплаб мамлакатларида электрон паспортлар жорий қилинган.

«Қозоғистонда 2009 йилдан бери чипли паспорт ва ID карталар чиқарила бошланди. Чип фуқаро ҳақидаги шахсий маълумотларни сақлаш учун мўлжалланган ва шахсни аниқлаш имконини беради. Чипли паспорт Қозоғистон фуқароларининг чегара назорат пункти ва паспорт-виза назоратидан электрон тизим орқали ўтишини осонлаштириш учун жорий қилинган», — деди у.

Шунингдек, брифингда паспортдаги чип фақат фуқаро чегарани кесиб ўтгандагина махсус қурилма орқали текширилиши таъкидланди.





Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар