ҚР ИИВ Integrity check  текширувини синаб кўрмоқчи
7 Апрель 17:43

ҚР ИИВ Integrity check  текширувини синаб кўрмоқчи

NUR-SULTAN. Kazinform - Ички ишлар вазирлиги Коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан амалга оширилаётган ҳалоллик текширувини синовдан ўтказмоқчи, дея хабар бермоқда Kazinform Коррупсияга қарши кураш хизматининг Тelegram-каналига таяниб.

Политсия Integrity check текширувини синаб кўрмоқчи. Ушбу чора кўплаб мамлакатларда муваффақиятли амалга оширилди. Қозоғистонда уни амалга ошириш 2022-2026 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши сиёсат концепциясини амалга ошириш доирасида кўзда тутилган. Айни пайтда Агентлик қонунчилик базасини ишлаб чиқмоқда.

Ички ишлар вазири М.Ахметжонов таъкидлаганидек, вазирлик мақсади ички ишлар органларидаги коррупцияга қатъий чек қўйиш ва виждонсиз ходимлар сафини тозалашга қаратилган: «Коррупциянинг дастлабки шартларини бартараф қилмасдан туриб, буни амалга ошириб бўлмайди. Бунинг учун биз барча бўлинмаларда ички риск таҳлилини ўтказамиз».

Янгиликлар

Архив