Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР ИИВ автомобилларни рақамли рўйхатдан ўтказиш бўйича рақамли инновацияларни маълум қилди

15 Ноябрь 15:16

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда янги рақамли инновациялар тадбиқ қилингани ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички ишлар вазирлиги йўл-транспорт соҳасини рақамлаштириш, жумладан, унинг йўналишларидан бири – давлат хизматлари сифати ва қулайлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда», - дейди вазирликнинг расмий вакили Шуғила Турлибек.

У аҳоли ўртасида энг кўп фойдаланилаётган хизматлардан бири - транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўлиб, уларнинг ҳар йили 2,5 миллионга яқини рўйхатдан ўтказиш, 1 миллиони ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш бўйича кўрсатилаётганини таъкидлади.

«Бугунги кунда Ички ишлар вазирлиги молия институтлари билан биргаликда энг оммабоп давлат хизматларидан бири – автомобилларни сотиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш хизмати «Halyk Bank» ва «Каспи Банк» мобил иловаларига жорий этилган. Уларнинг улуши жами хизматларнинг чоракдан ортиғини ташкил қилади. Ушбу иловалар орқали мамлакатда ҳар куни 2,7 мингдан ортиқ автомобиль қайта рўйхатдан ўтказилади», - деди Шуғила Турлибек.

Хабар қилинишича, Ички ишлар вазирлиги ушбу хизматни яна иккита молиявий ташкилот – Евроосиё банки ва Фридом Финанc мобил иловаларига жорий этмоқда.

«Таъкидлаш жоизки, ушбу функция 102 мобил иловасида ҳам амалга оширилади», - дея қўшимча қилди Шуғила Турлибек.

Муаллиф: Серик Сабеков

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар