Валюталар курси:
    usd/kzt 433.3 eur/kzt 464.19

    rub/kzt 6.48 cny/kzt 64.56
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР ИИВ: 4266 киши ҳибсга олинди, уларнинг орасида хорижликлар ҳам бор

8 Январь 10:34

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ҳибсга олинганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам бор. Дастлабки маълумотларга кўра, қўшни давлат фуқаролари қўлга олинган. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Алмати вилояти қишлоқларидан бирида 100 дан ортиқ одам қўлга олинди.

Жамбил вилоятидаги қишлоғда қурол-яроғ омбори (бир нечта автомат ва тўппонча) топилди.

Шунингдек, Алмати полицияси Қалқаман микрораёнидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш марказидан патронлар, ўқ-дорилар ва ўғирланган мол-мулк (велосипедлар, телевизорлар ва мобил телефонлар) топди.

Ҳозирда суд олди тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар