ҚР Ички ишлар вазирлигида бенуқсон хизмати билан ажралиб турган полиция ходимлари тақдирланди
7 Май 17:31

ҚР Ички ишлар вазирлигида бенуқсон хизмати билан ажралиб турган полиция ходимлари тақдирланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ватан ҳимоячилари куни ва Буюк Ғалабанинг 77 йиллиги арафасида Ички ишлар вазирлигида бенуқсон хизмати билан ажралиб турган ички ишлар органлари ходимлари ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Polisia.kzга таяниб хабар беради.

ҚР Президенти фармони билан ички ишлар органларининг 25 нафар ходими давлат мукофотлари билан тақдирланди, саккиз нафар раҳбарга олий махсус унвон – «генерал» унвони берилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан мамлакатнинг турли ҳудудларидан келган 820 нафар ходим вазир буйруғи билан тақдирланди.


Янгиликлар

Архив