ҚР Ички ишлар вазири Туркия Жандармерияси Бош қўмондони ўринбосари Зафер Коч билан учрашди.

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондони ўринбосари Зафер Коч билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ расмий вакили Нурдилда Ораз маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев Туркия Республикаси Жандармерияси Бош қўмондонининг ўринбосари Зафер Коч билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди. Учрашув Туркия Республикаси Жандармерияси делегациясининг Қозоғистон Республикасига амалий ташрифи доирасида бўлиб ўтди. Учрашувда вазир Қозоғистон-Туркия муносабатларининг жадал ривожланаётгани ва дўстлик, ўзаро тушуниш руҳидаги кенг кўламли масалалар бўйича умумий қараш ҳақида гапирди «, - деди Нурдилда Ораз вазирликда ўтказилган анъанавий брифингда.

Унинг сўзларига кўра, учрашув иштирокчилари жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат тартибини сақлаш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишган.


«Ерлан Турғумбаев бунинг учун зарур ҳуқуқий база яратилганини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Туркия хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги протоколни имзолаганди. Учрашувда жамоат тартибини сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик, терроризмга қарши операциялар бўйича қўшма курслар, кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида тажриба алмашиш, ўқитишни ташкил этиш ва бошқа ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди «,-деди у.

Расмий вакилнинг сўзларига кўра, музокаралар якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилган.




Сўнгги хабарлар