ҚР Ички ишлар вазири Интерпол Бош Aссамблеясининг 89-сессиясида иштирок этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Интерпол Бош ассамблеясида Қозоғистон Bчки ишлар вазири халқаро полиция ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон ИИВ матбуот хизматига таяниб.

Туркия пойтахтида Халқаро жиноий полиция ташкилоти – Интерпол Бош ассамблеясининг 89-сессияси бўлиб ўтмоқда.Қозоғистон делегациясига Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев бошчилик қилди.

160 та давлат вакиллари, шунингдек, Интерпол Миллий марказий бюроси, шу жумладан Қозоғистон ва халқаро ташкилотлар - БМТ, ЖСТ, ХМТ, Еuropol, Ameripol, Aseanapol, Марказий Aмерика, Мексика ва Кариб минтақаси полиция бошлиқлари комиссияси иштирок этмоқда.

Aссамблеяда Интерпол глобал хавфсизликни таъминлашда муҳим ўрин тутаётгани, умуман, жиноятчиликка қарши курашда иштирок этаётган мамлакатларга миллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш учун кенг имкониятлар яратаётгани таъкидланди.

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон йиғилиш иштирокчиларига мурожаат қилар экан, халқаро терроризмга қарши курашда Халқаро жиноий полиция ташкилотининг аҳамиятини таъкидлади.

– Интерпол Ассамблеясиниц цивилизациялар тўқнаш келган ушбу шаҳарда ўтказиш мен учун катта шарафдир. Умид қиламанки, бу учрашув мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаасига катта ҳисса қўшади, – деди Туркия раҳбари.

Ассамблея майдонида Ерлан Турғумбаев Туркия Республикаси ички ишлар вазири Сойлу Сулаймон, шунингдек, Сингапур, Корея Республикаси, БAA ва бошқа Ички ишлар идоралари делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Хорижлик ҳамкасблари билан учрашувда вазир халқаро полиция ҳамкорлигининг долзарб масалалари, жумладан, трансмиллий жиноятчилик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, ноқонуний миграция, одам савдоси, киберхавфсизлик, жиноятчиларни ҳибсга олиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Сўнгги хабарлар