+7 (701) 759 90 19
USD 405.69 EUR 455.51
RUB 5.72 CNY 57.42
Янгиликлар

ҚР Хавфсизлик кенгаши раиси Асет Исекешевни қабул қилди

2 Июнь 18:31
Баҳам кўринг:
ҚР Хавфсизлик кенгаши раиси Асет Исекешевни қабул қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев Президент ёрдамчиси - Хавфсизлик кенгаши котиби Асет Исекешевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform elbasy.kz сайтига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ЎР Президенти Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни 80 ёши билан табриклади Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқига мурожаат қилди Нурсултон Назарбоев коронавирусдан соғайди

Учрашувда Президент янгича вазиятдаги Хавфсизлик Кенгаши ишининг муҳимлигини таъкидлади. Хавфсизлик Кенгаши миллий хавфсизлик, мудофаа, қонун ва тартибни таъминлашда муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди.

Ўз навбатида, А.Исекешев Хавфсизлик Кенгашининг коронавирус эпидемияси ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ инқирозга қарши чораларни амалга ошириш тўғрисидаги қарорлари бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Биринчи Президентига мамлакатдаги ҳуқуқ-тартиботнинг ҳолати, ҳарбий, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус давлат идоралари фаолияти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, мудофаа саноатини ривожлантириш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив