ҚР ФВВ қутқарувчилар маошини ошириш ва ижтимоий пакетни яхшилашни режалаштирмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фуқаро мудофааси ва ҳарбий қисмлар қўмитаси раиси Бауржан Сиздиқов қозоғистонликларни фақат белгиланган жойларда сузишга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда республикада 50 мингдан ортиқ сув ҳавзалари мавжуд. Бу барча сув омборларига қутқарувчиларни қўйишнинг иложи йўқлигини тушунишимиз керак. Шу боис, республика бўйича 497 та рухсат этилган ва сузиш учун жиҳозланган жой белгиланди», — деди Бауржан Сиздиқов.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилидан қутқарувчиларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича режалар билан ўртоқлашиш сўралган.

«Бугун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида турли йўналиш ва касб эгалари меҳнат қилмоқда. Ўт ўчирувчилар, ҳарбий хизматчилар ва қутқарувчилар, психологлар, тиббиёт ходимлари, маъмурий ва давлат хизматчилари бор. Уларнинг хизмат ҳаққини тўлашнинг ҳар хил қоидалари бор. Иш ҳақи ва ижтимоий пакет миқдорига келсак, вазирлик бу борада иш олиб бормоқда. Ўйлайманки, яқин орада натижасини кўрамиз», – деб ваъда берди Б.Сиздиқов.

«Аввало, қутқарувчилар тизимимизга виждон амри билан келишади. Бизнинг ишимизда молиявий компонент ҳар доим ҳам муҳим рол ўйнамайди, виждон амри катта рол ўйнайди», - таъкидлади ҚР ФВВ вакили.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар