ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Фан ва олий таълим вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. Унга Парламент аъзолари, давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, ўқитувчилар, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари кирди, деб хабар беради Kazinform.

Фан, олий таълим ва тил сиёсати масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилишида вазир Саясат Нурбек иштирок этди ва ташкилотнинг истиқболдаги режалари ҳақида гапирди.

«Давлат раҳбари томонидан янги ташкил этилган вазирлик олдига катта вазифалар қўйилди. Муҳокамангиз учун фан ва олий таълимга оид барча ечимларни таклиф этамиз. Чунки Жамоатчилик кенгашининг фаолияти махсус қонун билан белгиланади. Салоҳияти ҳам юқори. Улар жамоатчилик ва фуқаролик жамияти фикрини инобатга олиб, бизни қўллаб-қувватлашига ишонамиз», — деди вазир.

Жамоатчилик кенгашининг 17 нафар аъзосидан 11 нафари офлайн режимда, 6 нафари онлайн режимда иштирок этди. Овоз бериш орқали Жамоатчилик кенгаши раиси этиб фан ва олий таълим соҳасида, шунингдек, жамоатчилик кенгаши фаолиятида катта тажрибага эга жамоат арбоби Серик Ирсалиев сайланди.

Вазирликнинг тармоқ йўналишини ҳисобга олган ҳолда 5 та комиссия тузилди. Уларнинг раислари сайланди.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва коррупцияга қарши курашиш комиссияси раиси этиб «Д. Серикбаев номидаги Шарқий Қозоғистон техника университети» нотижорат акциядорлик жамияти илмий маслаҳатчиси Жасулан Шаймарданов;

2. Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати, бюджет масалалари бўйича комиссия раиси этиб Ирина Смирнова;

3. «ҚазБиоФарм» Миллий холдинги» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Кунсулу Закария илмий масалалар бўйича комиссия раиси этиб;

4. Фуқаролик жамияти вакили Амантай Нурмағамбетов Олий таълим бўйича комиссия раиси этиб;

5. Тил сиёсати комиссияси раиси этиб Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати Мақпал Тажмағамбетова сайланди.

Йиғилиш якунида 3 йил муддатга сайланган Жамоатчилик кенгаши раиси тасдиқланди.

Сўнгги хабарлар