ҚР Энергетика вазирлиги томонидан шимолий ҳудудларни газ билан таъминлашнинг иккита варианти кўриб чиқилмоқда

None
None
KÓKSHETAÝ. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов Ақмола вилояти аҳолиси олдида ҳисобот берар экан, магистрал газ қувурини қуриш бўйича режалари билан ўртоқлашди. Бугунги кунга қадар вазирлик Ақмола ва Шимолий Қозоғистон вилоятларини газлаштиришнинг иккита эҳтимолий варианти устида ишламоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, 2019 йилда Нур-Султан шаҳрига Сариарқа газ қувури қурилиши лойиҳасининг биринчи босқичи якунланган бўлиб, унинг доирасида Ақмола вилоятининг Аршали ва Целиноград туманларини газлаштириш мумкин.

– Умуман олганда, бугунги кунда Ақмола вилоятини газлаштириш икки босқичга бўлинган. 2020 йилда вилоят ҳокимлиги томонидан 20 та аҳоли пунктини газлаштириш бўйича 13 та лойиҳадан иборат бўлган газлаштиришнинг биринчи босқичи бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Энергетика вазирлигининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган бюджет дастури доирасида саккизта лойиҳани амалга ошириш учун республика бюджетидан 6,4 миллиард тенге ажратилди. Унга кўра, 2021 йилда қурилиш-монтаж ишлари тўлиқ якунланиб, 14 та аҳоли пунктини газлаштириш кўзда тутилган бўлиб, бу 9 мингдан ортиқ аҳолини газ билан таъминлаш имконини беради», — дея тушунтирди Болат Ақшолақов.

2022-2023 йилларда вилоят ҳокимлигига республика буджетидан 9,3 миллиард тенге миқдорида маблағ ажратилиб, бунинг учун яна олтита аҳоли пункти – Аққайин, Шубар, Қоянди, Аршали, Жибек-Жоли, Жалтиркўл ва бошқа аҳоли пунктларини газлаштиришни якунлаш режалаштирилган. Бу лойиҳалар 26 мингга яқин аҳолини газ билан таъминлайди.

«Бироқ, вилоятни газ билан тўлиқ таъминлаш учун магистрал газ қувурини қуриш зарур. Бунинг учун ва умуман, Ақмола ва Шимолий Қозоғистон вилоятларини газлаштириш бўйича вазирлик иккита вариант устида ишламоқда. Улардан биринчиси – «Сариарқа» магистрал газ қувурини давом эттириш, – деди маърузачи.

Магистрал газ қувурининг узунлиги 298,1 км, смета қиймати эса 182,1 миллиард тенге. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 143 та аҳоли пункти ёки 420 минг аҳоли газ билан таъминланади.

«Вазирлик Россия Федерациясидан газ ўтказиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Россия томони газни тижорат баҳосида сотиб олиш шарти билан мамлакатнинг шимолий ва шарқий ҳудудларини газлаштириш вариантларини кўриб чиқишга тайёр. Шу боис, нарх истеъмолчига маъқул бўлиши учун ҳозир бу масалаларни синчиклаб кўриб чиқяпмиз», — дея қўшимча қилди Болат Ақшолақов.

Муаллиф: Оксана Матасова

Сўнгги хабарлар