ҚР Энергетика вазирлиги «Ер қаъри ва ер қаъридан фойдаланиш тўғрисида» кодексига ўзгартиришлар киритиш бўйича ташаббус кўтарди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги «Ер қаъри ва ер қаъридан фойдаланиш тўғрисида» кодексига ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқмоқда. Бу ҳақда вазир ўринбосари Жумабай Қарағаев айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, ўзгаришлар углеводород хомашёси учун ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича электрон аукционларнинг шаффофлигини оширишга қаратилган.

2020 йил 1 сентябрдан бошлаб, мустақилликка эришгандан бери биринчи марта ер қаъридан фойдаланиш бўйича электрон аукционлар ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, ер ости бойликларидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи ерга эгалик эмас, аукцион орқали берилади. Бу ҳуқуқ «Ер қаъри ва ер қаъридан фойдаланиш тўғрисида» кодекси билан тартибга солинади, объектлардаги ҳар қандай технологик жараёнлар Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ер ости бойликларини қидириш ва ўзлаштириш марказий комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

«2020 йил 23 декабрда бўлиб ўтган биринчи электрон ким ошди савдосига кўра, умумий қиймати 61 миллиард тенге бўлган 8 та ер ости участкалари бўйича аукцион ғолиблари аниқланди. 5 та аукцион ғолибларидан Сағиз, Қарабау, Бегайдар, Балкудуқ ва Қошалақ 1,5 млрд. тенге шарнома бонуслари тушган. Сарайшиқ ва Забурунье бўлимларида бюджетга 59,6 миллиард тенге шартнома бонуслари тушмаган. Ҳозирги вақтда мазкур участкаларга углеводородлар учун ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш комиссияси томонидан ғолиб учун ўтказилган тендер натижаларини тан олиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди ва участкалар аукционга қайта қўйилади «,-деди вазир ўринбосари.

2021 йил 23 апрелда бўлиб ўтган иккинчи ким ошди савдоси натижаларига кўра, бюджетга тушган 10 та ер ости участкалари учун шартнома бонусининг умумий миқдори қарийб 9,3 млрд. тенгени ташкил қилади.

Иккита электрон аукцион натижасида «Ер қаъри ва ер қаъридан фойдаланиш тўғрисида« кодексига электрон аукцион ўтказиш, хусусан, аукцион иштирокчилари томонидан камида шарнтнома бонусининг бошланғич ҳажми, агар ким ошди савдоси ғолиби шартнома бонусининг якуний миқдорини тўламаса, иккинчи иштирокчи ким ошди савдоси ғолиби деб эътироф этилади; аукционни йилига 2 мартадан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишни чеклашни олиб ташлаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.


Сўнгги хабарлар