ҚР Энергетика вазири: Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатишга 1 триллион тенге сармоя киритилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатишга 1 триллион тенге сармоя киритади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида вазир Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Aтроф-муҳитни яхшилаш воситаларидан бири бу қайта тикланадиган энергия манбаларидир. Aйни пайтда мамлакатимизда ўрнатилган қуввати 1975 МВт бўлган 126 та қайта тикланадиган энергия объектлари мавжуд.

2021 йилда қайта тикланадиган энергетика объектлари тахминан 4 миллиард кВт/соат ишлаб чиқариши кутилмоқда. Бу умумий электр энергияси ишлаб чиқаришнинг 3,5 фоизини ташкил қилади. Тўрт йил давомида қайта тикланувчи энергия манбаларидан 62 та лойиҳа ва қуввати 1 ГВт бўлган қайта тикланадиган энергетика бўйича йирик лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган», — деди Мағзум Мирзағалиев.

Унга кўра, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 триллион тенге сармоя киритилади.

«Қўшимча 6 миллиард кВт/соат яшил энергия ишлаб чиқариш режалаштирилган. Қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 2025 йилга бориб 6 фоизни, 2030 йилга келиб эса камида 15 фоизни ташкил этади», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар