ҚР Экология вазирлиги вегетация даврида учун 67 та насос станциясини харид қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги вегетация даврида 67 та сув насос агрегати сотиб олмоқчи, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда вазир Серикқали Брекешев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

Унга кўра, вегетация мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида мамлакатда учта комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Улар:

- трансчегаравий дарёлар ҳавзасидаги 259 та гидротехник иншоотни тиклаш;

- 535 км магистрал ва хўжаликлараро каналларни механик тозалаш;

- 67 та сув насос агрегатларини сотиб олиш ва ўрнатиш.

«Юқоридаги ишлар июн ойи охиригача якунланади», - деди вазир.

Серикқали Брешекевнинг айтишича, жорий йилда Шардара 5 миллиард куб метр сув йиға олади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар