+7 (701) 759 90 19
USD 425.02 EUR 498.17
RUB 5.85 CNY 65.85
Янгиликлар

ҚР Экология вазирлиги: Дўстлик каналининг Қозоғистон қисмига етказиб бериладиган сув ҳажми ошди

27 Июль 13:12
Баҳам кўринг:
ҚР Экология вазирлиги: Дўстлик каналининг Қозоғистон қисмига етказиб бериладиган сув ҳажми ошди

NUR-SULTAN.Kazinform - Дўстлик каналининг Қозоғистон қисмига сув етказиб бериш ҳажми ошди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон ва Тожикистон Мажилислари раислари парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди Қозоғистон ва Тожикистон Парламентлари ҳамкорликни фаоллаштиради ҚР Сенати Каспий денгизини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилди

Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Бош вазирлари ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотлар давомида эришилган келишувга мувофиқ, 26 июл куни Душанбеда Қозоғистон Республикасининг Экология, геология ва табиий ресурслар вазири М. Мирзағалиевнинг Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув хўжалиги вазири Д. Жума билан икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар икки мамлакат сув ресурсларини бошқариш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қозоғистон томони Тожикистон томонига Баҳри-Точик сув омборидан юбориладиган сувни кўпайтиргани учун миннатдорчилик билдирди.

Масалан, Туркистон вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни сув билан таъминлаш мақсадида Дўстлик каналининг Қозоғистон қисмига сув таъминоти 80 м3 / с дан 100 м3 / с гача оширилди.

«Томонлар Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимидаги сув ҳолатини яхшилаш бўйича қўшма тадбирларни давом эттиришга келишиб олдилар», дейилади хабарда.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив