ҚР Экология вазири Ўзбекистоннинг Қозоғистон яқинида АЭС қуриш режаси ҳақида фикр билдирди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Ўзбекистоннинг Қозоғистон чегараси яқинида атом электр станциясини қуриш режаси бўйича тушунтириш берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур масала бўйича тегишли давлат органларидан иборат ишчи гуруҳ фаолият кўрсатмоқда. Шу муносабат билан қўшни давлат билан бу борада тегишли муҳокамалар олиб борилмоқда.

«Йил охиригача яна бир йиғилиш ўтказилади. Бу масала муҳимлиги аниқ. Шу боис зикр этилган объект қурилишини амалга ошириш ёки амалга оширмаслик тўғрисида қарор Қозоғистон фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади», — деди С. Брекешев Парламентдаги Ҳукумат соатидан кейин журналистлар саволларига жавобан.

Шу билан бирга, у тилга олинган атом электр станциясини қуриш бўйича қарор ҳали қабул қилинмаганини ва бу борада Қозоғистон томони ўз позициясида қатъий эканини айтди.

«Шу муносабат билан экологик, санитария-эпидемиологик хавфсизлик талаблари асосий эътиборда бўлади», — деди вазир.

Бунгача АЭС чегарага яқин жойлашган Тузкон кўли яқинида қурилиши хабар қилинган эди.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар