ҚР Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ташкил этилди

None
ASTANА. Кazinform – Президент Қозоғистон Республикасининг давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади. Унда Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги қайта ташкил этилиши айтилади, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати. Кazinform ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқувчилар эътиборига ҳавола этади.

***

Қозоғистон Республикасининг давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

2023 йил 02 январ

Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси 3)-кичик қисмига мувофиқ, давлат бошқаруви тизимини модернизатсия қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида ҚАРОР қиламан:

1. Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги ер қаърини давлат геологик тадқиқ этиш, минерал-хом аш(функция ва ваколатлар берилиб, минерал-хом ашё базасини тўлдириш соҳасидаги функциялари ва ваколатлари Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига ўтказилиб, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги этиб ыайта ташкил этилсин.

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати:

1) Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда давлат органлари ва уларга бўйсунувчи ташкилотларнинг ходимлари сонини қайта тақсимлаш;

2) мазкур Фармонни амалга ошириш юзасидан бошқа чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.

3. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг ўзига юкланган функция ва ваколатлари доирасида ҳуқуқ ва мажбуриятларининг вориси этиб белгилансин.

4. Қозоғистон Республикаси Президентининг 1999 йил 22 январдаги 6-сонли «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати тузилмаси тўғрисида»ги Фармонига қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

1-банддаги «Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги» қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги».

5. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси зиммасига юклансин.

6. Мазкур Фармон имзоланган кундан эътиборан кучга киритилсин.

Қозоғистон Республикаси

Президенти Қ. Токаев

Астана, Ақорда, 2023 йил 2 январ

№ 80

Сўнгги хабарлар