ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири: Миллий геология хизмати ташкил этилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Миллий геология хизмати ташкил этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Магзум Мирзағалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон ноёб минерал ресурслар базасига эга. Бугунги кунда минерал ресурслари ривожланган мамлакатлар геология ва ер қаъридан фойдаланишга сармоя жалб қилиш учун шароит яратмоқда. Мазкур йўналишда фаол иш олиб борилмоқда. Aйтишимиз мумкинки, юқори сифатли геологик маълумотлар сармояларни жалб қилиш учун асосдир. Шу муносабат билан Миллий геология хизмати ташкил этилади «, - деди вазир.

Мағзум Мирзағалиевга кўра, бу хизмат «ягона дарча» тамойили асосида ишлайди.

Натижада инвесторга замонавий форматдаги ер ости уч ўлчовли моделига асосланган сифатли маълумотлар тақдим этилади. Шу билан бирга, фундаментал, амалий фан ва ишлаб чиқариш кучларини бирлаштириш мумкин бўлади «, - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар