ҚР ДДҚ валютани олиб чиқиш бўйича чекловларни бузганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси чет эл валютаси ва олтин қуймаларини олиб чиқишга чекловлар туфайли мамлакатдан чиқиб кетаётган фуқароларга тушунтириш берди, дея хабар беради Кazinform ДДҚ матбуот хизматига таяниб.

Давлат чегарасини кесиб ўтишда кечикишларга йўл қўймаслик мақсадида Давлат даромадлари қўмитаси мавжуд нақд пулни (багажда) олдиндан ҳисоблаб чиқиш тавсия этилди.

Нақд пул ва чет эл валютасидаги нақд пул суммасининг эквиваленти Қозоғистон Республикаси Миллий банки курси бўйича 10 000 (ўн минг) АҚШ долларидан ошмаслиги керак. Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Миллий банки томонидан муомалага чиқарилган 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик тозаланган олтин қуймалари ҳамда «ALTYN BARYS» олтин ва «KUMIS BARYS» кумушдан тайёрланган инвестиция тангалари, шунингдек, 100 граммдан ортиқ тозаланган олтинни (багажда)олиб кетиш мумкин эмас.

ДДҚ тақиқ бузилган тақдирда, жисмоний шахслар Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди. Маъмурий жавобгарликка тортилган тақдирда ўн беш БҲМ (45,9 минг тенге) миқдорида жарима солинади. Шунингдек, суд қарорига кўра, ушбу пул ва товарлар давлат фойдасига мусодара қилиниши мумкин.

Аввалроқ Қозоғистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 мартдаги «Қозоғистон Республикасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 830-сон қарори билан чет эл валютаси ҳамда олтин қуйма ва тангаларни Қозоғистон Республикасидан чиқиб кетаётган шахсларга олиб чиқиш чекланган эди.


Сўнгги хабарлар