ҚР Давлат маслаҳатчиси ТУРКСОЙ Бош котибини қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ТУРКСОЙ Бош котиби Султан Раевни қабул қилди, дея хабар беради Ақорда.

Учрашувда туркий тилли давлатлар ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ерлан Қарин мамлакатда маънавият соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.

Шунингдек, жорий йилда Ахмет Байтурсинов таваллудининг 150 йиллиги, Мухтар Ауезов таваллудининг 125 йиллиги доирасида ўтказилган тадбирлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Давлат маслаҳатчиси ТУРКСОЙ доирасида таниқли шахсларнинг муҳим саналарини ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Султан Раев халқаро ташкилот доирасида Ахмет Байтурсинов ва Мухтар Ауезов юбилейларини нишонлаш режаси ишлаб чиқилгани ва бу борадаги ишлар олиб борилаётганини айтди.

Шунингдек, у нафақат туркий дунёда, балки халқаро миқёсда ҳам олим ва тадқиқотчиларга ҳар йили топшириладиган Ахмет Байтурсинов ва Мухтар Ауезов номидаги кўкрак нишонлари чиқарилганини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар йил охирида Аҳмет Байтурсинов таваллудининг 150 йиллигига бағишланган кенг кўламли тадбир ташкил этишга келишиб олдилар.


Сўнгги хабарлар