ҚР Давлат маслаҳатчиси сиёсий қатағон қурбонларини оқлаш комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ оқлаш бўйича давлат комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Йиғилишда Давлат комиссиясининг 2022 йилдаги фаолиятининг асосий якунлари кўриб чиқилди.

Сиёсий қатағон тарихига оид 31 жилдлик материаллар ва ҳужжатлар тўплами нашр этилгани Давлат комиссияси фаолиятининг асосий натижаларидандир.

Учрашув давомида асарни тайёрлаган муаллифлар иштирокида кўп жилдлик тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Китоблар илгари нашр этилмаган архив ҳужжатлари ва 1920-1950 йиллардаги сиёсий қатағон қурбонларининг турли тоифаларига оид материаллардан иборат.

Давлат комиссияси материалларини нашр этиш жорий йилда ягона туркум доирасида давом эттирилади.

Шунингдек, тегишли давлат органлари раҳбарларининг махсус ва идоравий архив фондларидаги ҳужжатларни махфийликдан чиқариш, архив материалларини тизимлаштириш ва рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш якунида 2023 йилда амалга ошириладиган асосий йўналишлар, илмий изланишлар ва қатағон қурбонларини оқлаш ишларини давом эттиришга оид вазифалар берилди.

Фото: аkorda.kz

Сўнгги хабарлар