ҚР Давлат маслаҳатчиси Хожа Ахмад Яссавий мақбараси муаммоларига бағишланган йиғилиш ўтказди

None
Фото: akorda.kz
TÚRKİSTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин ЮНЕСКО ва ИСЕСCО ишлари бўйича Миллий комиссия доирасида Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини сақлаш ва унинг техник ҳолати бўйича маслаҳатлашув ўтказди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Учрашувда Ерлан Қарин давлат органлари ва эксперт бирлашмалари вакиллари билан биргаликда мақбаранинг бугунги ҳолати билан танишди.

Туркистон вилояти ҳокимлиги, ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ЮНЕСКО ва ИСЕСCО ишлари бўйича Миллий комиссия вакиллари, археология ва тарихий-маданий мерос обидаларини сақлаш бўйича мутахассислар йиғилишда мақбарани сақлаш ва ривожлантириш комплекс режасини амалга ошириш, 2023 йилга мўлжалланган ишлар лойиҳаси, ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 45-сессиясига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

photo

Давлат маслаҳатчиси ёдгорликни муносиб асраб-авайлаш асосий вазифа эканини таъкидлади. Шу муносабат билан давлат органларига мақбара ҳолатини доимий назорат қилиб бориш, мутахассислар жамоаси билан яқиндан ҳамкорлик қилиш топширилди.


Сўнгги хабарлар