ҚР Давлат маслаҳатчиси Германия Парламенти депутатлари билан учрашди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат маслаҳатчиси Германия Парламенти депутатлари билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин Бундестагнинг «Германия-Марказий Осиё» Парламент гуруҳи раҳбари Ойген Шмидт бошчилигидаги депутатлар билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида томонлар кенг кўламли масалаларни, жумладан, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ерлан Қарин Бундестаг депутатларини мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бўлажак Парламент Мажилиси ва барча даражадаги маслиҳатлар депутатлари сайлови хусусиятлари билан таништирди.

Ўз навбатида, Германия Парламенти делегацияси Қозоғистонда сиёсий модернизациянинг тизимли амалга оширилаётганини юқори баҳолади ва мамлакатга демократик ўзгаришлар йўлида муваффақиятлар тилади.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар