ҚР Давлат котиби Россия Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Давлат котиби Ерлан Қарин Россия Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар МДҲ давлатлари гуманитар ҳамкорлик бўйича давлатлараро жамғармаси доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратдилар.

Учрашув якунида томонлар маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сўнгги хабарлар