Валюталар курси:
    usd/kzt 476.18 eur/kzt 485.56

    rub/kzt 7.76 cny/kzt 70.34
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР Давлат котиби КХШТ кучларини жалб қилиш ҳақида: Ҳар дақиқада вазият ўзгарарди

10 Январь 12:31

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Давлат котиби Ерлан Қарин КХШТ тинчликпарвар кучларининг жалб қилиниши ҳақида муносабатини билдириб ўтди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жуда кескин вазият юзага келди. Ҳар дақиқада, соатда вазият ўзгарарди, десак муболаға бўлмайди. Қаттиқ қатъий чоралар кўриш керак эди. КХШТ тинчликпарвар контингенти кучларининг иштироки беқарорлаштириш бўйича барча режаларни барбод қилди», — деди Давлат котиби «Хабар 24» телеканали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, КХШТ кучларининг иштироки туфайли ҳуқуқ-тартибот идоралари ва армиянинг ички кучларини аксилтеррор операциясини ўтказишга жалб қилиш имкони пайдо бўлди.

ҚР Давлат котиби тинчликпарвар контингент фақат стратегик объектларни ҳимоя қилиш функцияларини бажаришини таъкидлади.

У, шунингдек, инқироз тугаганидан кейин Қозоғистонда бирорта ҳам хорижлик ҳарбий қолмаслигига ишонтирди.

Новости по теме