ҚР Давлат котиби КХШТ қўшинлари Манғистау вилоятида жойлашгани ҳақидаги маълумотни рад этди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Давлат котиби Ерлан Қарин Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) қўшинлари Манғистау вилоятида жойлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди, дея хабар беради Kazinform.

– Жорий йилнинг 4-8 январ кунлари Манғистау вилоятида бўлдим. У ерда барқарорликни таъминлаш бўйича ҳудудий штаб ишини мувофиқлаштиришда қатнашдим. Ҳозир минтақада вазият барқарор. Барча давлат идоралари ва коммунал хизматлар нормал режимда ишламоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда», — деди Давлат котиби Facebookдаги саҳифасида.

Бундан ташқари, Ерлан Қариннинг айтишича, Манғистау вилоятидаги тартибни фақат Миллий гвардия аскарлари назорат қилади.

«Жамоат фаоллари туфайли ҳокимият ва намойишчилар ўртасида конструктив мулоқот ўрнатилди. Минтақада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти жойлашгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Минтақада фавқулодда ҳолат режимини сақлашда фақат Қуролли Кучлар ва Миллий гвардия бўлинмалари иштирок этмоқда», — деди у.

Муаллиф: Ербол Жанат

Сўнгги хабарлар