ҚР Давлат даромадлари қўмитаси Тelegramда солиқ ва божхона масалалари бўйича маслаҳат беришни бошлади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Аҳолига солиқ ва божхона масалаларига ойдинлик киритиш, аҳолининг хабардорлигини ошириш ва фикр-мулоҳазаларини олишда тезкор ёрдам бериш мақсадида Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси Тelegramда чат-ботни жорий қилди. Чат-бот 1-мартдан бошлаб «@SalyqBot» номи остида ёки тўғридан-тўғри https://t.mе/salyqbot ҳаволаси орқали ишга туширилди, дея хабар беради Kazinform қўмита матбуот хизматига таяниб.

@SalyqBot рақамли солиқ маслаҳатчиси бўлиб, қозоқ ва рус тилларида ишлаб чиқилган ва жуда фойдали хусусиятларга эга:

- фойдаланувчига солиқ қарзининг мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақида дарҳол маълумот бериш имконини беради;

- солиқ тўловчиларга автотранспорт воситаларига солиқ ва пеняларни мустақил ҳисоблашда ёрдам беради;

- зарур маълумотни топиш, солиқ тақвимидан фойдаланиш имконини беради;

- жисмоний ёки юридик шахс фойдаланувчисининг қизиқишига қараб фойдали янгиликлар ва билдиришномаларни юбориш имкониятига эга;

- фойдаланувчиларни долзарб мавзулар ва ДДҚ билан боғлиқ масалалар бўйича видео дарсликлар ва видео кўрсатмалар билан таништиради;

- юридик шахслар учун тўланган суммалар тўғрисида маълумот олиш имконини беради.

Чат- ботда ДДҚ алоқа маркази томонидан келиб тушган сўровлар асосида ишлаб чиқилган билимлар базаси мавжуд бўлиб, у фойдаланувчига солиқ ва божхона қонунчилиги бўйича тез-тез бериладиган саволларга оператор иштирокисиз бир зумда жавоб олиш имконини беради.

Фойдаланувчи ҳар доим жавобдан қониқиш даражасини баҳолаш, шунингдек, тўғридан-тўғри чат- бот операторига савол бериш, мурожаат қилиш ёки тилак билдириш имкониятига эга.

Жорий йилда чат-ботни ривожлантириш бўйича ишлар давом эттирилади, унда солиқ тўловчилар ўзлари учун кўплаб қўшимча имкониятларни ўрганадилар, масалан, солиқ ҳисоботларини топшириш муддатини, солиқ тўлаш муддатини ўтказиб юбормаслик, банк ҳисоб -рақамлари (ҳибсга олиш) ҳақида ма’лумот олиш имконига эга бўлади.


Сўнгги хабарлар