ҚР давлат бюджетининг 7 ойлик даромади – 8,4 трлн

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Молия вазири Ерулан Жамаубаев 7 ой якунлари бўйича давлат молиявий кўрсаткичлари тўғрисида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Вазирнинг сўзларига кўра, давлат бюджетига 8 триллион 463 миллиард тенге маблағ тушди ёки режа 105,1 фоизга бажарилди. Республика бюджети даромадлари эса қарийб 5,6 триллион тенгени ташкил этди ёки режа 101,3 фоизга бажарилди.

«Даромадлар режаси 72 миллиард тенгега ортиғи билан бажарилди, шу жумладан солиқ – 18 миллиард тенге, солиқдан ташқари тушумлар – 54 миллиард тенге. Солиқ ортишининг асосий суммаси маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотларига қўшилган қиймат солиғи ва хом нефтга экспорт божхона тўлови ҳисобига юзага келди», — деди Молия вазири бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, маҳаллий ишлаб чиқариш маҳсулотлари бўйича қўшилган қиймат солиғи бўйича режанинг ортиғи билан бажарилиши жорий йилнинг 6 ойида ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва товарларни сотиш бўйича айланманинг 18,4 фоизга ошгани билан боғлиқ.

Хом нефтнинг ўртача жаҳон нархининг ошиши, шунингдек, тенгенинг АҚШ долларига нисбатан курсининг заифлашиши ҳисобига хом нефтга экспорт божхона тўлови режаси ортиғи билан бажарилди.

«Аммо импорт қўшилган қиймат солиғи ва импорт божхона тўловлари бўйича режа бажарилмади. Бунга геосиёсий вазият ва санкциялар сабаб бўлмоқда. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлари 113,3 фоизга ошиб, 2 триллион 864 миллиард тенгени ташкил этди. Режа 336 миллиард тенгега, шу жумладан солиқлар 318 миллиард тенгега ортиғи билан бажарилди. Даромад режалари Туркистон (22 миллиард тенге) ва Манғистау (10 миллиард тенге) вилоятларидан ташқари барча вилоятларда ортиғи билан бажарилди», — деди Ерулан Жамаубаев.

Сўнгги хабарлар