ҚР Бош вазирига божхона пунктларини модернизация қилиш ҳақида маълумот берилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Қозоғистон божхона инфратузилмасини модернизация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.

ҚР Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси раиси Данияр Жаналиновнинг маълум қилишича, тўққизта автомобил назорат пункти, ЕОИИ ташқи чегарасида битта темир йўл назорат пункти ва Нур-Султанда вазирлик Давлат даромадлари қўмитасининг Диспетчерлик бош бошқармаси ҳозирда модернизация қилинмоқда ва техник жиҳозланмоқда.

Реконструция ишлари икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган: 2022-2023 йилларда – «Достлиқ Авто», «Достиқ Т/В», «Майқапшағай», «Бақит», «Кўлжат», «Тажен», «Қапланбек», «Темир Баба»; 2023-2024 йилларда - Атамекен, Қазиғурт ва ДББ.

Бунинг натижасида пунктларнинг ўтказувчанлик қобилияти 8 баробарга оширилади, уларнинг ўтиш вақти 2 соатдан 25 дақиқагача қисқаради. Бундан ташқари, бизнес жараёнларини автоматлаштириш, божхона назоратини марказлаштириш ва коррупцион рискларни минималлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бугунги кунга қадар барча лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган. Қурилишнинг дастлабки босқичида уларнинг сифати ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш мақсадида барча объектлар бўйича иш жадвалларини тасдиқлаш режалаштирилган.


Йиғилиш якунлари бўйича Алихан Смаилов Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигига модернизация қилинаётган пунктларда алоқа каналларининг ўтказувчанлигини ошириш масаласини ўрганишни топширди.

«Ушбу пунктлар орқали товар айирбошлаш ҳажми ошиши туфайли биз бюджетга қўшимча даромад келтирамиз. Шу билан бирга, ушбу лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш зарурлигига эътибор қаратмоқчиман», — деди Бош вазир.

Фото: primeminister.kz


Сўнгги хабарлар