ҚР Бош вазири ЖССТ вакиллари билан тамаки назоратини кучайтириш масаласини муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат уйида Қозоғистонда тамаки назоратини кучайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform Primeminister.kzга таяниб.

ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Тамакига қарши кураш бўйича доиравий конвенция котибияти раҳбари Адриана Бланко Маркизо билан учрашди.

Томонлар Қозоғистон қонунчилигини ЖССТ стандартларига мувофиқлаштириш, шунингдек, Қозоғистонда Тамаки назоратини кучайтириш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Алихан Смаилов фуқаролар саломатлигини мустаҳкамлаш масаласи доимий эътиборда эканини таъкидлади. Қозоғистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ратификация қилинган Тамаки назорати бўйича доиравий конвенцияга амал қилади.

«Мамлакатимиз ЖССТ мажбуриятларини бажариш, миллий қонунчилик даражасидаги тамойилларни амалга оширишда салмоқли натижаларга эришди. Кўрилган чора-тадбирлар туфайли аҳолининг умр кўриш давомийлиги ошди, тамаки истеъмоли камайди. Қозоғистонликлар чекмайдиган муҳитни қўллаб-қувватлайди ва чекишни ташламоқчи бўлганлар сони ортиб бормоқда», - деди бош вазир.

«Мамлакатимиз ЖССТ мажбуриятларини бажариш, миллий қонунчилик даражасидаги тамойилларни амалга оширишда салмоқли натижаларга эришди. Шундай қилиб, кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли аҳолининг умр кўриш давомийлиги ошди, тамаки истеъмоли даражаси пасайиб бормоқда. Қозоғистонликлар чекмайдиган муҳитни қўллаб-қувватламоқда ва тобора кўпроқ одамлар чекишдан воз кечишни афзал кўрмоқда», - таъкидлади Ҳукумат раҳбари.

Ўз навбатида Адриана Бланко Маркизо Қозоғистонда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни қайд этди.

«Қозоғистонда келажак авлодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил «Бола йили» деб эълон қилинди. Қозоғистон сиёсатида соғлиқни сақлаш масалаларига устувор аҳамият берилиши жуда муҳим»,- деди ЖССТ вакили.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.




Сўнгги хабарлар