ҚР Бош вазири Жаҳон банки вице-президенти билан учрашди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Бьерде билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳукуматнинг Telegram саҳифасида маълум қилинишича, учрашувда Қозоғистон ва Жаҳон банки ўртасида инфратузилмалар, рақамли технологиялар ва молия соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.

Бу йил Қозоғистон ва Жаҳон банки ҳамкорлигига 30 йил тўлди.

«Ҳамкорлигимизнинг ўттиз йиллиги давомида иқтисодиётнинг турли тармоқлари, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, молия, уй-жой қурилиши, энергетика, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари каби соҳаларда 55 дан ортиқ лойиҳани муваффақиятли амалга оширдик», – деди Алихан Смаилов.

Инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳалари орасида «Дўстлик – Мойнти» йўл участкасини қуриш лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Айни пайтда Қозоғистонда Жаҳон банки билан ҳамкорликда йўл қурилиши, таълим ва фан, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнес соҳаларида 7 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Сўнгги хабарлар