ҚР Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири билан мулоқот қилди
11 Январь 21:53

ҚР Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири билан мулоқот қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform primeminister.kzга асосланиб.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов А.Смаиловни Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади. Томонлар стратегик шерикликни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама шаклларда янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

«Қозоғистон Ҳукумати қардош Ўзбекистон Республикаси билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга қатъий содиқ қолади. Олдин эришилган келишувларни амалга оширишга аҳд қилдик. Ишончим комилки, икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби доирасида белгиланган режалар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан амалга оширилади», - деди А.Смаилов.

Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо шерикларидан биридир. Марказий Осиёдаги барча минтақавий савдонинг қарийб 70% ҚР ва ЎР ҳиссасига тўғри келади. 2021 йилнинг 10 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 3,26 миллиард долларни ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга кўпдир. 2021 йил охирига келиб Ўзбекистон Қозоғистоннинг 5 та энг йирик савдо ҳамкорлари қаторига кириши мумкин.

Янгиликлар

Архив