ҚР Бош вазири юз ёшдаги уруш фахрийсини табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бош вазир Алихан Смаилов юз ёшдаги Улуғ Ватан уруши фахрийсини Ғалаба куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.

Бош вазир Алихан Смаилов Шимолий Қозоғистон вилоятига амалий ташрифи давомида яқинда таваллудининг 100 йиллигини нишонлаган Улуғ Ватан уруши фахрийси Валентина Волкодав билан учрашиб, уни яқинлашиб келаётган Ғалаба байрами билан табриклади.

«Сиз афсонавий ғолиблардан бирисиз. Матонат, мардлик ва жасорат билан инсониятнинг бебаҳо қадрияти – озодликни ҳимоя қилдингиз. Бугун қозоғистонликлар осуда осмон остида меҳнат қилишлари, эришган ютуқларидан қувонишлари, келажакка ишонч билан қарашлари мумкин. Буларнинг барчасига Буюк Ғалаба қаҳрамонлари, жумладан, сиз туфайли эришилди, – деди Алихан Смаилов.

Бош вазир таъкидладики, бизнинг вазифамиз ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.

«Сизни табриклаб, Улуғ Ватан урушининг барча қаҳрамонларига ҳурмат бажо келтираман. Сизга сиҳат-саломатлик ва туганмас ғайрат тилайман! Сизнинг маънавий ҳаётингиз, намунали умр йўлингиз ёшларимизга ибрат бўлсин», — деди Бош вазир.

Валентина Волкодав 1922 йил 22 мартда туғилган. 1941 йил 1 октябрда Қизил Армия сафига чақирилиб, 1945 йил 20 октабрда ҳарбий хизматни тамомлаган. 1- Беларусь ва 1-Украина фронтларида сержант сифатида хизмат қилган.

Валентина Архиповна 2-даражали Ватан уруши ордени, «Варшавани озод қилгани учун», «Берлинни ишғол қилгани учун», «Меҳнат фахрийси» ва бошқа медаллар соҳиби. 1962 йилдан Целинограддаги керамика заводида ҳисобчи бўлиб ишлаган, 1992 йилдан Петропавл шаҳрида истиқомат қилади. Пенсионернинг тўрт невара ва уч чевараси бор.


Сўнгги хабарлар