ҚР Бош вазири: Ҳудудларда бизнесни ривожлантириш учун 50 миллиард тенге ажратилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бандликнинг йўл харитаси доирасида амалга оширилган инфратузилма лойиҳалари доимий иш ўринларини яратишга йўналтирилган бўлиши керак. ҚР Бош вазири Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида кўрсатма берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Бош вазири ўтган йили бандлик бўйича йўл харитаси ишсизликка қарши курашиш ва аҳоли фаровонлигини оширишда жуда самарали бўлганини таъкидлади.

«Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан, Бандлик бўйича йўл харитасини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Шу сабабли, жорий йилда йўл харитасини амалга ошириш доирасида инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали барқарор иш ўринларини яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, ҳудудларда йўллар, тиббиёт ва таълим муассасаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича умумий қиймати 127,5 миллиард тенге миқдорида инфратузилма лойиҳалари амалга оширилади», - деди Асқар Мамин.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, бизнесни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағларнинг аксарияти минтақаларга йўналтирилади.

«Атамекен» палатаси ва ҳокимиятлар иштирокида микромолиялаш ташкилотлари орқали қиймати 22,5 миллиард тенге миқдорида бизнес-лойиҳаларни молиялаштириш режалаштирилган. Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 50 миллиард тенге ажратилади», - деди Бош вазир.

Муаллиф:Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар