ҚР Бош вазири ҳудудий болалар ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимини тезроқ жорий этишни буюрди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Вилоят ҳокимликлари ҳузурида Болалар ҳуқуқлари бўйича мустақил вакил лавозимларини жорий этишни жадаллаштириш зарур. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Вилоят ҳокимликларига кам таъминланган болаларни соғломлаштириш, ёзги таътил ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш билан максимал даражада қамраб олишни таъминлашни топшираман. Барча қишлоқ аҳоли пунктларида спорт майдончалари ва шаҳар ободонлаштириш марказларини жиҳозлаш, кўнгилочар ва маданий тадбирларни ташкил этиш зарур»

, — деди Бош вазир.

Алихан Смаилов Соғлиқни сақлаш вазирлигига чекка ҳудудларда болалар саломатлигини скрининг ва стоматологик кўрикдан ўтказувчи кўчма тиббиёт марказлари фаолиятини таъминлаш чораларини кўришни топширди.

«Болалар ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш учун Халқ таълими вазирлиги ҳокимликлар билан биргаликда вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида болалар ҳуқуқлари бўйича мустақил вакил лавозимларини жорий этишни жадаллаштириши керак»

, — деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар