ҚР Бош вазири турар-жой тармоқларини рақамлаштириш бўйича топшириқ берди

None
ASTANA. Кazinform - Ҳудудлардаги коммунал тармоқларни инвентаризация қилиш маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади. Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида шундай топшириқ берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Тармоқларни инвентаризация қилиш учун ҳокимликлар маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиши керак.

Шаҳарсозлик кадастр тизимида инвентаризация улушини йил охиригача 75 фоизга, 2024 йилгача эса 100 фоизга етказиш зарур», — деди Бош вазир.

Шунингдек, давлат шаҳарсозлик кадастри келаси йил охиригача тўлиқ ишга тушиши кераклигини таъкидлади.

«Индустрия вазирлиги 2023 йил охиригача давлат шаҳарсозлик кадастрини тўлиқ жорий этиш ва автоматлаштиришни таъминласин.

Рақамли ривожланиш вазирлиги, Индустрия ва қишлоқ хўжалиги вазирликлари билан биргаликда кадастр ахборот тизимлари интеграциясини таъминласин», — деди Алихан Смаилов.

Фото: primeminister.kz

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар