ҚР Бош вазири: Таълим муассасаларида санитария меъёрларига риоя этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Таълим муассасаларида санитария меъёрларига риоя этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳар куни ўтган сайин, «қизил«зонани тарк этаётган ҳудудлар кўпайиб бормоқда. «Сариқ« зонада 5 та вилоят бор, яъни Шарқий Қозоғистон, Шимолий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари. Бундан ташқари, Туркистон вилояти «яшил« зонада. Бизнинг асосий вазифамиз - қизил зонада вирус юқтириш даражасини барқарор пасайтиришга эришиш «, - деди Aсқар Мамин.

Бош вазир, айниқса Алмати, Нур-Султан, Чимкент, Қарағанди, Павлодар ва Ақмола вилоятларидаги эпидемиологик вазиятни доимий кузатиб бориш зарурлигини таъкидлади.

«Янги ўқув йили бошланишини ҳисобга олган ҳолда, таълим муассасаларида санитария меъёрларига риоя этишга алоҳида эътибор қаратинг», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар