ҚР Бош вазири шимолий ва шарқий ҳудудларни газлаштириш режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди
«Жорий йил охиригача ёқилғи-энергетика тармоғини 2030 йилгача ривожлантиришнинг янгиланган концепциясини қабул қилинсин. «ҚазТрансГаз» билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларини газлаштириш бўйича комплекс режа ишлаб чиқилишини таъминласин. Учинчидан, Энергетика вазирлиги Миллий иқтисодиёт вазирлиги, «Самруқ-Қазина» ва хусусий энергетика компаниялари билан биргаликда янги электр станцияларини модернизация қилиш ва қуришни молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиши керак», - деди Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.
Шунингдек, Бош вазир келгуси йилда бир қатор саноат тармоқларини ишга тушириш бўйича кўрсатмалар берди.
«Самруы-Қазина» жамғармаси билан биргаликда 2022 йил 1 апрелга қадар полипропилен ишлаб чиқариш заводини ишга туширишни таъминласин, шунингдек, Атирау вилоятида полиэтилен ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишни бошласин. Бундан ташқари, «қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича катта салоҳият мавжудлигини ҳисобга олиб, Қозоғистонда «яшил энергия»ни ривожлантириш бўйича ишларни фаоллаштириш зарур», - деди у.
Муаллиф: Али Ибраев