ҚР Бош вазири Shell компанияси билан Қарашиғанақ ва Қашаған конларини ўзлаштириш масалаларини муҳокама қилди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Shell концерни қидирув ва қазиб олиш бўйича директори Зой Юнович билан учрашди, дея хабар беради Кazinform.

Йиғилишда Қорашиғанақ ва Қашаған конларини ўзлаштиришнинг долзарб масалалари, газни қайта ишлаш ва нефт-газ кимёси соҳаларида лойиҳаларни ишга тушириш режалари, шунингдек, ишлаб чиқаришдаги хатарларни камайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Алихан Смаилов Қозоғистон нефт ва газ саноатининг сармоявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давом этишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Зой Юнович компания икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттиришга тайёр эканлигини тасдиқлади. Хусусан, Shell нефт ва газни қайта ишлаш соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёр.

Бош вазир учрашув якунида Ҳукумат манфаатлар мувозанатини сақлаган ҳолда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар