ҚР Бош вазири Россиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди

None
None
ЕKATERINBURG. Кazinform – Екатеринбургда хизмат сафари билан бўлган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Россиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

«КАМАЗ» акциядорлик жамияти бош директори Сергей Когогин билан учрашувда янги лойиҳаларни амалга ошириш, жиҳозларни етказиб бериш ва тижорат техникаларига хизмат кўрсатиш марказларини ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.


Қозоғистон Республикаси Бош вазири «КАМАЗ» компанияси билан қўшма лойиҳалар Қозоғистон-Россия саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорлик дастури доирасида амалга оширилаётган илк лойиҳалардан бири эканини таъкидлади.

«Қостанай» саноат зонаси ҳудудида пўлат заводи ва юк автомобиллари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи завод қурилиши давом этмоқда.

– Бу экология соҳасидаги илғор тажриба ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда юқори технологияли замонавий ишлаб чиқариш бўлади

, – дейди Алихан Смаилов.

Алихан Смаилов Қозоғистонда бизнес юритиш учун барча зарур шароитлар яратилганини таъкидлади. Махсус иқтисодий ва саноат зоналари самарали фаолият кўрсатмоқда, ривожланиш институтлари томонидан имтиёзли кредитлар ва лизинг кредитлари ажратилмоқда, инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ва преференциялар қонун билан тасдиқланмоқда.


«Русская Медная компания» президенти Всеволод Левин билан учрашувда тоғ-металлургия соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Масалан, «Актобе мис компанияси» 2024 йилгача ерости конларини қуриш бўйича 4 та лойиҳани 2024 йилгача 190 млрд тенгега амалга оширишни режалаштирмоқда.


В. Левин РМКнинг Ақтўбе вилоятидаги ишлаб чиқариш фаолияти, шунингдек, Жетису вилоятидаги «Кўксай» ва Абай вилоятидаги «Айдарли» конларида лойиҳаларни амалга ошириш режалари ҳақида гапириб берди.

Ҳукумат раҳбари «Кўксай» ва «Айдарли» конларини ўзлаштириш мамлакат учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Қозоғистон нафақат ишлаб чиқариш, балки хомашёни янада қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришдан ҳам манфаатдор эканини таъкидлади.

«Ҳукумат ер қаъридан фойдаланувчи йирик корхоналар атрофида қайта ишлаш саноатида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш устида ишламоқда. «Россия мис компанияси бу ташаббусни қўллаб-қувватлайди ва бу йўналишда фаол иш олиб боради, деб ўйлайман»

, — дея хулоса қилди Алихан Смаилов.


Сўнгги хабарлар