Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

ҚР Бош вазири Россия Ҳукумати Раҳбари билан музокаралар ўтказди

3 Ноябрь 08:00

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Москвага иш сафари доирасида Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради primeminister.kz.

Бош вазирлар Қозоғистон-Россия ҳамкорлигини савдо-иқтисодий, молия-инвестиция, транзит ва транспорт, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, энергетика, космик соҳаларда, шунингдек, саноат кооперацияси соҳасидаги лойиҳаларни янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда Евроосиё иқтисодий иттифоқи форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, COVID-19 тарқалишига қарши курашиш ва пандемиянинг икки мамлакат иқтисодиёти учун оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

A. Мамин Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ва сармоявий ҳамкорликнинг юқори суръатларда ривожланиши икки мамлакат миллий иқтисодиётларининг фаол тикланишини таъкидлади.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 27 фоизга ошиб, 14,7 миллиард долларни ташкил этди. 2021 йил охиригача томонлар бу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказмоқчи.

2021 йилнинг биринчи ярмида Россиянинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 17 фоизга ўсиб, 704,9 миллион долларни ташкил қилди. Қозоғистонда Россия капитали иштирокидаги 10 мингдан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда, бу хорижий капитал иштирокидаги корхоналар умумий сонининг 36,1 фоизини ташкил этади.

Саноат кооперацияси соҳасида умумий қиймати 1,7 миллиард доллар бўлган 8 та йирик қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Россия Федерацияси Ҳукуматининг мувофиқлаштириш марказида А. Мамин ва М. Мишустин транспорт инфратузилмасини илғор ривожлантириш, икки мамлакат транзит салоҳиятини ва минтақавий транспорт алоқаларини, жумладан, «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой», «Шимол – Жануб» йўлаклари ва ЕОИИнинг бошқа йўналишлари доирасида мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди. ҚР Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев, РФ Транспорт вазири Виталий Савельев, «Казақстан темир жолы» МК» AЖ бошқаруви раиси Нурлан Сауранбаев ва «РТЙ» бош директори – бошқарув раиси Олег Белозеров ҳисоботлари эшитилди.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Қозоғистон ва Россия орқали Марказий Осиё, Европа ва Узоқ Шарқ мамлакатларига 599,5 минг ЙФЭ ташилди, бу 2020-йилнинг мос даврига нисбатан 37 фоизга кўпдир. Хитой – Йевропа – Хитой йўналиши бўйича транзит контейнер ташиш ҳажми 493,5 минг ЙФЭни (+ 38%) ташкил этди.

Тадбирда Қозоғистоннинг Россиядаги Элчиси Ермек Кушербаев, Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси Қайрат Келимбетов, савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов, Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев, «Самруқ-Қазина» AЖ бошқаруви раиси Aлмасадам Сатқалиев ва бошқалар иштирок этди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар