ҚР Бош вазири Россия Ҳукумати раҳбари билан музокара ўтказди

Фото: None
МOSKVA. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Москвага иш сафари доирасида Россия Ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин, шунингдек, Россия давлат компаниялари ва молия-банк тузилмалари раҳбарияти билан музокаралар ўтказди, дея хабар беради primeminister.kz.


Россия Федерацияси Ҳукуматининг мувофиқлаштириш марказида Мамин ва М. Мишустин Қозоғистон-Россия ҳамкорлигини савдо-иқтисодий, молия-инвестиция, транзит ва транспорт, қишлоқ хўжалиги, нефть-кимё, энергетика, космик соҳаларда, шунингдек, саноат кооперацияси доирасидаги лойиҳаларда янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

Томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шунингдек, CОVID-19 тарқалишига қарши курашиш ва пандемиянинг Қозоғистон ва Россия иқтисодиёти учун оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.


А. Мамин Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ва сармоявий ҳамкорликнинг юқори динамикасини икки мамлакат миллий иқтисодиётлари фаол тикланиши шароитида қайд этди.


Жорий йилнинг 10 ойи якунларига кўра, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошиб, 19,5 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, товар айирбошлаш тузилмасини диверсификация қилишда ҳам олға силжиш кузатилмоқда – Қозоғистон экспорти 39,4 фоизга, жумладан, қайта ишланган маҳсулотлар 47,7 фоизга ошди. Экспорт таркибида нефть-кимё (+ 18,6 фоиз), машинасозлик (+ 21,9 фоиз), кимё (+ 33,1 фоиз) ва енгил саноат(+ 27,1 фоиз) маҳсулотлари һажми ошди. Товар айирбошлаш ҳажми пандемиягача бўлган 2019 йилга нисбатан 21 фоиздан кўпроққа ошган.

2021 йилнинг биринчи ярмида Россиянинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 17 фоизга ошиб, 704,9 миллион долларни ташкил қилди. Саноат кооперацияси соҳасида машинасозлик, металлургия, кимё саноати ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 1,8 миллиард долларлик 9 та йирик қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. 2,8 миллиард долларлик 9 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.


Жорий йилнинг 11 ойи давомида Қозоғистон ва Россия орқали Марказий Осиё, Европа ва Узоқ Шарқ мамлакатларига 733,2 минг ЙФЭ ташилди, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 30,7 фоизга кўпдир. Хитой – Европа – Хитой йўналиши бўйича транзит контейнер ташиш ҳажми 602,2 минг ЙФЭни (+ 31%) ташкил этди.

Икки мамлакат ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик кўриб чиқилди. Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев ва Россия Федерацияси Табиий ресурслар ва экология вазири Александр Козловнинг маърузалари тингланди. Урал ва Иртиш трансчегаравий дарёлари ҳавзалари экотизимларини сақлаш дастурлари доирасидаги ишларни синхронлаштириш масалаларига алоҳида ээтибор қаратилди.

Музокаралар якунида «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро транспорт йўналишида табиий газдан автомобил ёқилғиси сифатида фойдаланиш бўйича ишлаб чиқариш ва сотиш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Ҳаракат режаси имзоланди.

2021-2025 йилларга мўлжалланган Қозоғистон-Россия чегараси орқали автомобил йўл-ўтказиш пунктларини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» қабул қилинди.

Қозоғистоннинг экспортни рағбатлантириш оператори «QazТrade» АЖ «Россия экспорт маркази» АЖ ва Ozon Маркетплейси билан ҳамкорлик меморандумларини имзолади.

А. Мамин амалий ташриф давомида «Сколково» жамғармаси раиси Аркадий Дворкович, «Сбербанк» ЁАЖ бошқаруви раиси Герман Греф, «РТЙ» ОАЖ бошқаруви раиси Олег Белозеров билан икки мамлакат ўртасидаги рақамли ҳамкорликнинг долзарб масалалари, молия, банк ва темир йўл соҳаларидаги аҳамиятлар масалалар юзасидан музокаралар ўтказди.

Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори Кирилл Дмитриев билан учрашувда инвестициявий ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари ҳамда ишлаб чиқариш саноати (фармацевтика, машинасозлик, металлга ишлов бериш, кимё ва бошқалар), шунингдек, икки томонлама қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. ЕОИИ доирасидаги савдо ва савдони кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Роскосмос бош директори Дмитрий Рогозин билан учрашувда космик ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси – АХММ раҳбари Қайрат Келимбетов, Қозоғистон Республикасининг Россиядаги элчиси Ермек Кушербаев, Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов, Энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев, Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев, Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев, Ақтўбе вилояти ҳокими Ондасин Оразалин, Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокимиҒали Есқалиев ва бошқалар иштирок этди.


Сўнгги хабарлар