ҚР Бош вазири Роскосмос раҳбари билан космик соҳа истиқболларини муҳокама қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин «Роскосмос» давлат корпорацияси бош директори Дмитрий Рогозин билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Томонлар Қозоғистон-Россия космик ҳамкорлигининг долзарб масалаларини, жумладан, Бойқўнғир космодромини янада ривожлантириш ва масофадан зондлаш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар.

Учрашувда Биргаликдаги «Байтерек» космик ракета комплексини (Назарбоев старт майдони) яратиш лойиҳасига ва Гагарин старт майдонини БАА билан ҳамкорликда модернизация қилиш бўйича уч томонлама лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирининг вазифасини бажарувчи Б.Мусин ҳам иштирок этди.
Сўнгги хабарлар