ҚР Бош вазири ўринбосари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири билан учрашди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов ЎзбекистонСсоғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform primeminister.kzга таяниб хабар беради.

Е. Тоғжанов мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш натижалари ва ютуқларига тўхталиб, Қозоғистон бу борада ҳамкорлик қилишга ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга кўмаклашишга тайёр эканини таъкидлади.

Қозоғистоннинг юқори малакали тиббиёт мутахассислари соғлиқни сақлашнинг барча жабҳаларида ўз тажриба ва билимларини баҳам кўришлари мумкин. Е. Тоғжанов делегацияни QazVac коронавирусга қарши маҳаллий вакцинани ишлаб чиқариш ва самарадорлиги ҳақида маълумот бериб, вакцина паспортларини ўзаро тан олиш бўйича ишларни фаоллаштириш зарурлиги ҳақидаги муҳим масалани кўтарди.

Бу Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқароларининг тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминлайди ва икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини рағбатлантиради.


Ўз навбатида Беҳзод Мусаев ҳамкорлик учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон давлат-хусусий шериклик доирасида амалга оширилаётган тиббиёт соҳасидаги ҚР лойиҳаларидан манфаатдор эканини таъкидлади. Е. Тоғжанов қозоғистонлик мутахассислар тиббий IТ, шошилинч тиббий ёрдам, бирламчи тиббий-санитария ёрдами ва тиббиёт фанини рағбатлантириш соҳасида консалтинг ва техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтди.

Йиғилиш сўнгида Ерали Тоғжанов барча иштирокчиларга мустаҳкам соғлик, муваффақиятли ташаббуслар ва самарали меҳнат тилади.


Сўнгги хабарлар